Бавариянинг нуфузли ОАВ юртимизннг сайёхлик имкониятларини ёритади

    Бавариянинг етакчи нашрлари, телеканаллари ва блогерларидан иборат делегациянинг юртимизга ташрифи давом этяпти.

    Мазкур ташриф Мамлакатимизга Европа давлатларидан, хусусан, Германиядан сайёҳлар сонини ошириш, тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда Германия жамоатчилигини мамлакатимиз ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилди.

    Жорий йил 4 ноябрдан 10 ноябрга қадар делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиш режалаштирилган. Хусусан, улар ўзбек маданияти, урф-одатлари, туризм қишлоқлари, маданий мерос объектлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва умуман туризм соҳасида амалга оширилаётган энг сўнгги ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиб, тасвирга олиш ишларини амалга оширадилар.

    Делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлган даврда, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, ўзига хос маданияти ва тарихи ҳақида кенг кўламли репортажлар тайёрлайди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates