Ўзбекистон Германия билан таълим ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

    Германиянинг «Ming CHENG Institut GmbH» таълим муассасаси раҳбари Минг Ченг Тошкентга келди.

    Ташриф мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси ва Германияда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар доирасида ташкил этилди.

    2016 йилда Галле шаҳридаги Мерзебург амалий фанлар университети ҳузурида (Германия) ташкил этилган «Ming CHENG Institut GmbH» таълим муассасаси чет эллик абитуриентларни Германия университетларига қабул қилиш учун «FSP» сертификатини бериш ҳуқуқига эга. Ҳозирги кунда ушбу таълим муассасасида дунёнинг 50 та давлатидан, шу жумладан, Ўзбекистондан 400 га яқин талаба таҳсил олади.

    2024 йил июль ойида ушбу муассаса томонидан Тошкент давлат педагогика университети негизида биринчи немис-ўзбек факультети ташкил этилди.

    Жорий йил 5 ноябрда Андижон шаҳрида «Ming CHENG Institut GmbH» ва Андижон давлат университети ўртасида Андижон шаҳрида немис-ўзбек қўшма таълим муассасасини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Ушбу лойиҳа икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқич бўлади. Таълим муассасаси Германия сифат стандартлари ва усулларидан фойдаланган ҳолда Германияда талаб этиладиган йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашга йўналтирилади. Бу эса битирувчиларга Европа Иттифоқи мамлакатларида ишга жойлашиш имкониятларини беради.

    7 ноябрда Минг Ченг Миграция агентлигида директор ўринбосари Азимжон Хусанов билан учрашди. Унда тил ўргатиш ва меҳнат миграцияси учун таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Германия томони Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини, шунингдек, Тошкент шаҳрида «Ming CHENG Institut GmbH» университети филиалини очиш таклифини билдирди. Филиал Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида ишлашга йўналтирилган мутахассисларни тил ва касбий тайёрлашга ихтисослашган бўлади.

    Томонлар ушбу лойиҳаларнинг муҳимлигини таъкидладилар. Агентлик вакиллари меҳнат миграцияси соҳасидаги қўшма ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини тасдиқлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ming CHENG Institut GmbH» университети филиали Европа Иттифоқида талаб қилинадиган касблар бўйича касбий тайёргарлик ва сертификатлаш марказига айланиши кутиляпти. Бу Ўзбекистон фуқароларининг Европа меҳнат бозоридаги имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates