«Беш ташаббус олимпиадаси» 2025 йилги мавсумнинг тантанали очилишидан сўнг, лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган ўғил-қизлар 5tashabbus.uz сайтидан рамзий рўйхатдан ўтишди.
Таъкидлаш жоизки, «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг жорий йилги мавсумида биринчи маротаба маҳаллалардаги 30 ёшдан катта бўлган аҳоли ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стритбол, стол тенниси, воркаут, шахмат ва шашка турлари бўйича 3 босқичли мусобақалар ҳам ташкил этилади.
Тадбир давомида «Беш ташаббус олимпиадаси» 2024 йилги мавсуми доирасида ўтказилган спорт мусобақалари якунлари бўйича республикадаги жами 14 та ҳудуд, 208 та туман (шаҳар)лар орасида энг фаоллик кўрсатган жами 42 нафар, жумладан, 4 нафар ҳудудий ҳоким ўринбосарлари, 28 нафар туман, шаҳар ҳокимлари ҳамда бир гуруҳ масъул ва ташкилотчиларга Спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди.
Тантанали тадбир иштирокчилари ўз сўзларида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2025 йилги мавсуми юқори кайфият ва кенг қамровда ўтишини таъкидлашди.









