Тўққиз спорт турини ўз ичига қамраб олган мазкур оммавий мусобақаларнинг биринчи босқичи ғолиблари тантанали равишда тақдирланишди.
Мусобақанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, унда ғолиб бўлган иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриб бериш белгиланган.
Айни кунларда жойларда мазкур спорт майдончалари қисқа вақтларда қурилиб, бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда.
Ана шундай спорт майдонларидан бири Чирчиқ шаҳрида Мирзо Улуғбек маҳалласи ёшларига туҳфа этилди.
Таъкидланганидек, маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари 3 тоифага бўлинади. Булар: Универсал спорт майдончаси, “Workout” ва “Streetball” майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончаси.
Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Бу каби спорт майдонлари маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бу каби спорт майдонлари вилоятнинг 21 та маҳалласида қурилади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.