Қайд этилишича, шу йилнинг 18 апрель куни Миллий Паралимпия қўмитасида маҳаллаларда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус паралимпиадаси“ оммавий спорт мусобақаларига расмий старт бериш тадбири ўтказилди.
Маълумотларга кўра, юртдошларимиз орасида мазкур мусобақага қизиқиш юқори бўлиб, бугунги кунгача ташкилий қўмитага 79 000 та ариза келиб тушган. Уларнинг 43 фоизини аёллар ташкил этади.







