«Беш ташаббус олимпиадаси» ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончаларини қуриб берилмоқда

    Тошкент вилоятида жами 65 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, ҳозирги кунда яна 17 тасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йил якунига қадар яна 30 дан ортиқ спорт майдончалари қурилиши режалаштирилган.

    Шу ўринда спорт майдончаларига қисқача тўхталиб ўтсак. Таъкидланганидек, маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари 3 тоифага бўлинади.

    Булар универсал спорт майдончаси, «Workout» ва «Streetball» майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончаси.

    Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

    «Workout» спорт майдончаси таркибидан «Брус крестик», «Турник ва пресс», «Юриш тренажёри», «Пресс учун ўриндиқ» каби махсус анжомлар мавжуд бўлиб, улар маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.

    Навбатдаги спорт майдончаси эса «Streetball» спорти билан шуғулланишга ихтисослашган. Спорт майдонида шунингдек волейбол ва баскетбол спорти билан шуғулланиш учун ҳам қўшимча имкониятлар яратилган.

    Универсал спорт майдончасида мини-футбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.

    Қайд этиш лозим, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги оммавий спорт мусобақаларинг иккинчи фасли жорий йил сентябрь-ноябрь ойларида ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates