Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бериши мумкин

    Бир шахснинг номида нечта ва қайси турдаги сим-карталар бўлишидан қатъий назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади. Яъни, бошқа компания рақамидан яна овоз бермоқчи бўлганлар адашади.

    Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади.

    Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.

    Унга кўра, бир шахснинг номида нечта ва қайси турдаги сим-карталар бўлишидан қатъий назар ("Uzmobile", "MobiUz", "Ucell" va "Beeline") 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади. Яъни, бошқа компания рақамидан яна овоз бермоқчи бўлганлар адашади.

    Шунингдек, лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда.

    «Ташаббусли буджет» жараёнларини тартибга солиш бўйича амалдаги тартибга киритилган тегишли ўзгартиришлар кўра, эндиликда:

    • «Ташаббусли буджет» жараёнлари «Бир фуқаро – бир овоз» тамойили асосида ўтказилиши;
    • Менинг йўлим лойиҳаси ҳар йили «Ташаббусли буджет» жараёнининг биринчи мавсуми билан бирлаштирилган ҳолда ўтказилиши;
    • лойиҳаларни саралаб олишда шаффофлик ва хаққонийликни таъминлаш мақсадида Ишчи комиссия янгиланган таркиб асосида шакллантирилиши;
    • харид қилиш билан боғлиқ лойиҳалар тегишли вазирликлар томонидан тасдиқланган электрон реэстр асосида шакллантирилиши;
    • асоссиз равишда лойиҳаларни рад этиш ҳолати кузатилган туман ва шаҳарларда саралаш босқичи ваколатли орган томонидан амалга оширилиши;
    • жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар кузатилганда Портал орқали «Фавқулодда хабар» қолдирилиши ва ушбу лойиҳалар ваколатли орган томонидан назоратга олиниши;
    • йил якунларига кўра ҳар йили декабрь ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Ташаббусли буджет» жараёнида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фуқароларни рағбатлантирилиши;
    • камчиликларга йўл қўйган пудратчиларни «Шаффоф-қурилиш» тизимининг Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реэстрига киритилиши бўйича таклиф киритилиши каби ўзгартиришлар назарда тутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates