“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқда енгил атлетика бўйича Республика босқичи баҳслари ўтказиляпти

    Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларининг якуний финал босқичлари ўтказилмоқда.

    Жорий йилнинг апрел ойидан бошланган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, стол тенниси, шашка ва Wоркоут турлари бўйича Республика финал босқичлари барча ҳудудларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

    Жумладан, енгил атлетика бўйича қизлар ўртасидаги “Б” ва “C” лига мусобақаларига Тошкент вилояти мезбонлик қилмоқда.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этиб, бўлажак мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

    Мусобақаларга Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам ташриф буюриб, иштирокчилар билан дилдан суҳбатлашди.

    Таъкидлаш керак, Тошкент вилоятида 3 та ёш тоифасида (16-21, 22-26, 27-30) енгил атлетика бўйича қизлар ўртасидаги Республика босқичи мусобақалари кўтаринки руҳда ташкил этилган.

    Маълумот учун, енгил атлетика мусобақасида умумий ҳисобда 500 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates