"Беш ташаббус олимпиадаси": иккинчи мавсум учун 1 миллиондан кўпроқ йигит-қиз рўйхатдан ўтди

    Бу ҳақда АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият ва Спортни ривожлантириш вазирликлари раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида илк маротаба бўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"да 6,2 миллиондан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 540 дан зиёд йигит-қиз танлов ва мусобақаларнинг республика босқичи ғолиби бўлди.

    "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасидаги танлов ва мусобақаларга аризалар жорий йил 10 августдан 9 сентябрга қадар давом этади.

    Ёшлар бевосита мазкур олимпиада доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этиши мумкин.

    "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан йўлга қўйилган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates