“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

    Ўзбекистон туманида "Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ва катта гала-концерт ташкил этилди. Мазкур тадбирда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган йигит-қизлар ҳам эътироф этилди.

    Ушбу байрам тадбирида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари бўлган йигит-қизлар, фаол ёшлар ва ҳарбийлар ҳам иштирок этди. Ушбу кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида тумандаги барча маҳаллалардан қарийб 25 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди, улардан ғолиб ва совриндор бўлган 300 нафардан зиёд йигит-қизлар эътироф этилди.

    Жумладан, саҳна марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар”, “Мушоира”, “Энг ёш китобхон оила”, “Зукко китобхон” ҳамда 10 дан зиёд спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон туманида мини футбол ва футбол турлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” спорт мусобақасининг ғолиб ва совриндорларини ҳам тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Маҳалла-сектор-туман босқичи шаклида ташкил этилган мусобақада 75 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 16-30 ёш тоифасидаги 2 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. Мусобақа якунларига кўра:

    Мини футбол бўйича:

    1-ўрин: Оқтепа МФЙ,

    2-ўрин: Мевазар МФЙ,

    3-ўрин: Навбаҳор МФЙ.

    Футбол бўйича:

    1-ўрин: Кўл Элаш МФЙ,

    2-ўрин: Ўқчи МФЙ,

    3-ўрин: Қушқўноқ МФЙ ёшлари жамоасига насиб этди.

    Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига махсус кубок, диплом ва медаллар, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди, дея хабар қилмоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates