Бир актёр спектакли намойиш этилди

    Гавҳар Зокированинг сулоласи ҳақида сўзлаб берган хотиралари барча учун бирдек қизиқарли бўлди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Маданият ва туризм вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ноанъанавий тадбир ташкил этилди.

    Буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 87 йиллигига бағишлаб “Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова иштирокида “Сулола” номли бир актёр спектакли намойиши бўлди.

    Премьерада “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов сўзга чиқиб Ботир Зокиров ва Зокировлар сулоласи билан боғлиқ тадбирлар маънавий ҳаётимизда алоҳида воқеа. Чунки бугун ушбу оиланинг мислсиз мероси қанчалик қийматга эгалигини биз янада теранроқ англаяпмиз.

    Мен шуни айтишни жоиз деб биламанки, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудига бағишланган бугунги тадбир чинакам маънода адабиёт, санъат, маънавият байрамига айланаётганини таъкидлади.

    Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Насиба Aбдуллаева, Ёдгор Саъдиев, ёш эстрада хонандаси Дархон Комилов ҳамда “Ботир Зокиров” номидаги эстрада симфоник оркестри иштирок этди. Гавҳар Зокированинг сулоласи ҳақида сўзлаб берган хотиралари барча учун бирдек қизиқарли бўлди. Кеча давомида Ботир Зокиров томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ҳамда унинг кундалиги асосида яратилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates