“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида салкам 920 млн сўм талон-торож қилинди

    «Ўқув таълим-таъминот» ДМ ва «Smart Sales Leader» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, жамият томонидан етказиб берилиши лозим бўлган қўшимча электрон воситалар етказиб берилмаган.

    Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    Агентлик собиқ Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасаси томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида республика буджети ҳисобидан харид қилинган компьютер ва бошқа воситаларнинг тавсия этилган техник топшириқларга мувофиқлиги ҳамда молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигини Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    Етказиб берилган компьютерларнинг техник хусусиятлари ўрганилганида шартномада кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилмаганлиги аниқланди.

    Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, «Ўқув таълим-таъминот» ДМ ва «Smart Sales Leader» МЧЖ ўртасида 2021-2022 йилда тузилган шартномага асосан, жамият томонидан етказиб берилиши лозим бўлган қўшимча электрон воситалар етказиб берилмасдан, жами 919 млн 360 минг сўм миқдордаги буджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

    Ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Ўқув таълим-таъминот» ДМ ва «Smart Sales Leader» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates