Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 7 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган фастфоод савдо шохобчасида икки фуқаро гап талашиши натижасида содир бўлган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Жанжалдан сўнг улар ўзаро гаплашиб олиш мақсадида шохобча ташқарисига чиққан вақтда 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т.нинг юз қисмига мушт туширган ва фуқаро ҳушини йўқотган (мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалган).
Шундан сўнг унга биринчи ёрдам кўрсатилиб ўзига келтирилган ва ИИБга мурожаат ёки хабар берилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.
Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ва бошқаларни турли сўзлар билан ҳақоратлаган.