Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби мамлакатимизга келди

    Бугун, 30 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

    Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.