Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни текинга тарқатиш тақиқланди

    “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланади.

    Бунга оид “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради.

    Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

    Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киртилади.