Маросимда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Абдушукур Янгиев, институт фахрий профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик вакиллари, битирувчи талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
— Бугун институтни 1018 нафар талабалар тамомлаб катта ҳаётга қадам қўймоқда, — дейди институт ректори Шерзод Неъматов. — Битирувчилар ичида ўқишни тамомламасдан туриб ўз йўналишлари бўйича фаолият юритаётганини кўриб, уларга тўғри йўналиш ва керакли билимлар берганимизни англадим. Бугун катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларга ҳеч қачон илм олишдан, ўқиб изланишдан чарчамасликларини, ҳаётнинг баланд-паст йўлларида қоқилмасдан ўз мақсадлари йўлида олға боришларини тилаб қоламан.
Шунингдек, институт ректори битирувчи ёшларнинг кўпгина йўналишларда қобилиятларини, салоҳиятларини намоён этиб, катта ютуқларини қўлга киритганлигини эътироф этди ва барча битирувчиларнинг келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақият тилаб, уларга дипломлари тантанали топширди.