Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Адриан Хамилтон-Маанс мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлар алмашинувининг кескин ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашув якунида Маскатдан Ўзбекистон шаҳарларининг бирига ҳаво қатновларини амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.