Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 13 июль куни соат 13:00ларда Каттақўрғон тумани, М.Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 "Зарафшон Тракт" автомобиль йўлининг 94 км.да, ҳайдовчи "Midibus SAZ NP 21" русумли автомобилида "Пайшанба-Каттақўргон шаҳар" йўналишида ҳаракатланиб келиб йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.
Оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилди ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.