Битирувчиларга дипломлар топширилди

    Наманган муҳандислик-технология институтининг навбатдаги битирувчиларига дипломлар топширилди.

    Шу йилнинг 23 июль куни Наманган муҳандислик-технология институтида битирувчилар учун тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда институт ректори Одилжон Маматкаримов, факультет деканлари, кафедра мудирлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

    — Бугун институтни 1596 нафар талаба тамомламоқда, — дейди институт ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор Одилжон Маматкаримов. — Шундан 1063 нафари кундузги таълим шаклида, 525 нафари сиртқи таълим шаклида, ва яна 8 нафари магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади. Институт битирувчиларининг 97.6 фоизи ўз мутахассисликлари бўйича ҳозирдан ишга жойлашишган. Бу эса институтнинг таълим сифати ва талабаларининг касбий тайёргарлик даражасини юқори эканлигини кўрсатади. Катта умидлар билан катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларга, мақсадлари сари қоқилмай доимо олға боришларини тилайман.

    Тадбир давомида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари институт томонидан кўрсатилган билим ва кўникмалар учун миннатдорлик билдирди.

    — Институтда таҳсил олиш мен учун катта имкониятлар эшигини очди, — дейди институт битирувчиси Ҳусниддин Адаҳамов.— Ўқитувчиларимизнинг қўллаб-қувватлови ва ўзимнинг тинимсиз меҳнатим туфайли кўплаб ютуқларга эришдим. Талабалик йилларим давомида ўз соҳамга бўлган қизиқишим янада ошди ва келажакдаги мақсадларимни аниқ белгилаб олдим. Келажакда институтда олган билим ва тажрибамни амалиётда қўллаш, янги инновацион лойиҳаларда иштирок этиш ва иқтисодиётимизни янада ривожлантириш учун бор кучимни сарфлашга ваъда бераман.

    Маросим сўнгида битирувчиларга дипломлар топширилиб, келажакдаги фаолиятларида улкан зафарлар тиланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates