Битирувчилари ишга жойлашмаган нодавлат ОТМнинг фаолияти тугатиши мумкин

    Таълим 13 феврал 2023 1026

    Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири олий таълим муассасалари ректор ва масъул проректорлари билан кенгайтирилган онлайн форматда ўтказилган йиғилишда маълум қилди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ОТМга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари янада жадаллаштириш, маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича олий таълим муассасалари ректор ва масъул проректорлари билан кенгайтирилган онлайн форматда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

    Унда дастлаб барча олий таълим муассасаларини муқобил энергетикасига ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Ректорларга университет ва институтларнинг ўқув ва талабалар турар жойлари биноларини тўлиқ қуёш энергияси панеллари билан жиҳозлаш топширилди.

    Сўнг, олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, ходимлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бунинг учун ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилди. Вазир ректор ходимининг оиласидаги муҳитни ўрганиш орқали жамоадаги муҳитни яхшилаши бўйича шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди.

    Шунингдек, ОТМдаги иқтидорли талабалар рўйхатини тузиш ва улар билан алоҳида ишлаш механизмини йўлга қўйиш масаласида таклифлар берилди. Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, айниқса ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган нодавлат ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб, топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates