Бугун профессор Исламбек Рустамбеков Осиё халқаро арбитраж маркази вакиллари билан учрашди.
Учрашувда ТДЮУ ва Осиё халқаро арбитраж маркази ўртасида АDR, жумладан арбитраж, Ислом арбитражи, спорт арбитражи, медиация йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш, ТДЮУ талабалари учун турли таълим ва амалиёт дастурларини йўлга қўйиш, биргаликда турли конференция, давра суҳбати ва бошқа тадбирларни ташкил этиш борасида фикр алмашилди.
Музокаралар якунида икки муассаса ўртасида англашув меморандуми имзоланади.
Ташриф доирасида Исламбек Рустамбеков Осиё халқаро арбитраж маркази фаолияти, бу ерда яратилган шароит ва имкониятлар, марказ кутубхонаси билан яқиндан танишди.