Биз бефарқ эмасмиз

    Ўз оиласи, юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимиз 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Конституция лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумга бефарқ эмас.

    Бефарқ бўлмаслик. Бу инсон ҳаётидаги асосий омиллардан бири. Натижа бўлиши учун жараён тўхтаб қолмаслиги учун, келажак учун ҳамжиҳатлик муҳим.

    Фарғонада «Конституция меники, сеники, бизники» шиори остида ўтган тарғибот тадбири иштирокчилари ватан тақдирига бефарқ эмасликларини намойиш этишди. Фарғона давлат Университетида ташкил этилган мазкур тадбирда минглаб олов қалб ёшлар кўзида шиддат, ишонч ва ғурур ҳисси жўш урди.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган катта сиёсий тадбирни интиқлик билан кутмоқда. Чунки конституция тақдири халқимиз тақдири, бугунги ва эртанги келажаги билан чамбарчас боғлиқ. Конституция қонун лойиҳаси бўйча умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклиф келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган.

    Қарийб 4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Фарғона вилоятида сўнги йилларда кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилди. Албатта буларнинг барчасида бош қонунимизнинг ўрни катта. Янгиланаётган конституция инсон қадрини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши билан боғлиқ ўзгаришларни ўзида мужассам этаётгани билан аҳамиятли.

    – Инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажак. Бу тушунчалар ҳақида кўп гапирамиз. Чунки Конституция инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажак бош кафолати эканлигини бутун вужудимиз билан тушуниб етдик,–дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов. –Янгиланаётган конституция ҳар бир соҳани қамраб олгани билан аҳамиятли. Таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларини кучайтиришга қаратилгани билан эътиборни тортади.

    –Ватанимизнинг эртанги тараққиёти, истиқболи биз ёшларга боғлиқ,– дейди Фарғона жамоат саломатлиги институти талабаси Нодрабегим Жамолиддинова. – Шу боис ёшлар масаласига муҳим эътибор қаратилиб керакли шароитлар яратиб берилмоқда. Бу жараён бош қомусимиз лойиҳасида ҳам катта ўрин эгаллагани Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигини кўрсатади.

    Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар барчани Конституция қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол бўлишга чақирди. Катта концерт дастури барчага Наврўзи олам шукуҳини улашди.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates