Ойдин тақдирлар йўли — халқаро саммитларда Ўзбекистон ташаббуслари муҳим аҳамият касб этди

    Президентимиз 2050 йилга қадар иссиқхона газини камайтириш ва “яшил” энергетика улушини 40 фоизга етказиш учун қилинаётган ишлар ҳақида сўзлади, 5 йўналишда ташаббуслар билдирди. Муҳими, Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари бўйича қилинаётган ишлар, экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги режалар ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардор этди.

    Бундан ташқари, глобал даражадаги экологик муаммо — Орол фожиаси, унинг ечими бўйича ҳудудда бажарилаётган ишлар, бу ердаги аҳоли турмуш даражасини кўтариш борасидаги мамлакат етакчиси ҳаракатлари бутун дунё эътирофига сазовор бўлди.

    Оғриқли бўлса-да, қайд этиш керак, яқин ўтмишда пахта яккаҳокимлиги асорати сифатида Амударё ва Сирдарё сувлари чўлларга сингиб кетди, Оролга етарли сув бормади, оқибатда дунёдаги энг ёш саҳро — Оролқум пайдо бўлди. Оролқумда кўтарилган шамол тузли чангни етарлича глобал муаммога айлантириб улгурди.
    Мазкур глобал муаммоларга халқаро даражада ечим излаш мақсадида тадбир доирасида ташкил этилган Хива ҳовлиси қиёфасидаги Ўзбекистон миллий павильонига Орол денгизидан сув келтириб қўйилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Ушбу халқаро платформада сув орқали жаҳон жамиятига Орол фожиасини эслатиш ҳам дунёни ҳамкорликка чақиришга чинакам амалий ишорадир.

    Ўзбекистон 2017 йилда Париж келишувини ратификация қилган ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича мажбуриятлар олган. Давлатимиз раҳбари ўтган йили Дубайда ва бу йил Бокуда ўтказилган саммитда ушбу келишув бўйича бажарилган ишларни ва янги миллий ташаббусларни халқаро жамоатчиликка етказди.

    Сўнгги йилларда юртимиз жуда кўплаб мамлакатлар билан дўстона муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун жадал ҳаракатлар қилди ва пировардида ўз мақсадига эришди. Сабаби эса ойдин — мамлакатни ривожлантиришда, аҳоли турмуш тарзини яхшилашда, албатта, халқаро даражада иқтисодий ўзгаришлар сув ва ҳаво каби зарур. Бу иқтисодий ўзгаришлар замон талабларига мос ва хос тарзда кечиши эса замон талаби.

    Саудия Арабистонида ҳам Ўзбекистон учун манфаатли бўлган кўплаб халқаро лойиҳалар бор ва бу лойиҳаларнинг аксарияти ҳозир амалда. Президентимизнинг мазкур мамлакатдаги учрашувларида ҳам айнан мана шу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, замон талаблари асосида энергетикани кўпроқ ишлаб чиқариш, шамол электростанцияларини барпо этиш ва улардан оқилона фойдаланиш, соҳага замонавий технологияларни жалб этиш масалалари устунлик қилди.

    Бугун бутун дунёда бир якдил позиция, яъни дўст-биродар бўлиб яшаш, муаммоларга бирга ечим топиш ва ўзаро ҳамкорлик, тинчлик мақсадлари муштарак бўлмоқда. Жаҳон айвонидаги оғриқли вазиятлар ҳам четда қолгани йўқ, Фаластин воқеалари эсланди, муносабатлар билдирилди ва давлатимиз раҳбари саммитда ўз инсонпарвар ғояларини илгари сурдики, натижада Фаластиндаги болалар ва аёлларга Ўзбекистонда даволаниш имконияти берилди. Энг аҳамиятлиси, бу жуда катта инсонпарварлик ташаббуси ва ўз навбатида, дунё эътирофига лойиқ жасоратдир. Бу ташаббус дунёга Ўзбекистондаги инсонпарварлик сиёсатини кўрсатиб берибгина қолмай, жаҳонга “болалар, аёллар қийналмасин” деган ўзбекона позицияни тарғиб этди. Шу боис, Президентимизнинг ушбу ташаббуси олқишланди, қўллаб-қувватланди.

    Янги босқичда йўлга қўйилаётган мазкур ҳамкорлик натижасида энергетика, банк тизими ривожи, соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиёти, ислом молиясида бошланган амалий ишлар ҳамда илмни ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган катта ҳаракатлар ўз мевасини бера бошлайди ва аҳоли фаровонлиги, халқнинг муносиб турмуш шароити, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим бўғин бўлади.

    Бизни қувонтираётган воқелик шундаки, ривожланаётган давлатлар бугун тўқнаш келаётган экологик муаммоларга — табиий ресурслар, тоза ҳаво, тоза сув, тоза тупроқ ҳимоясига айнан Ўзбекистон етакчиси халқаро майдонда муҳим ечимлар кўрсатиб келмоқда.

    Баҳодиржон ШЕРМУҲАММАДОВ,

    педагогика фанлари доктори, профессор


    Ҳамкорлик материали


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates