Юнусободдаги мактаб ўқувчилари ўз хоҳишига кўра ишга чиққан — Бошқарма

    Ижтимоий ҳаёт 11 ноябр 2024 1222

    Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 288-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлисида ишлашга мажбур қилингани бўйича хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

    Унга кўра, Юнусобод туманидаги 288-сонли умумтаълим мактаби педагоглари ва техник ходимлари ўз хоҳишларига кўра, юртимиз бўйлаб уюштирилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юмушларида фаол қатнашган.

    Тадбир доирасида мавсумий гул ва турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, мактаб ҳовлиси, ариқлар хазонлардан тозаланган.

    Ҳеч бир педагог-ходим мазкур хайрли ишни амалга оширишга мажбурланмаган — дейилади бошқарма хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates