Фаолиятимиз мезони: кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик!

    Ноябрь ойи мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнларга бойлиги билан тарихга кирди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида Президент иштирокида муҳокама қилинган барча ташаббус ва режалар, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни халқимиз ўзгача ҳаяжон билан кузатди, десак янглишмаймиз.

    Мустақил диёримиз эртасига дахлдор масалалар кўтарилган, истиқболдаги режалар учун муҳим ташаббуслар илгари сурилган Президентимизнинг нутқлари Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома бўлди дейиш мумкин.

    Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб Юртбошимизнинг нутқларида илгари сурилган ғоя ва мақсадларни меҳнат жамоаларига, кенг жамоатчиликка етказмоқда.

    Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида бўлиб ўтган давра суҳбатида давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг тақдири, келажагимиз ва ёшлар манфаатлари учун муҳим бўлган жуда долзарб масалалар илгари сурилгани қайд этилди.

    — Юртбошимизнинг ҳозирги таҳликали вазиятда биз фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик, қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга эриша оламиз, деган фикрлари замирида жуда чуқур маъно бор, – дейди Сенатор Орзигул Қозихонова. – Ҳақиқатан, ҳамжиҳатлик билангина биз мавжуд муаммоларга ечим топишимиз ва олға қараб юришимиз мумкин. Бу – депутат ва сенаторларнинг халққа яқин бўлиши ва, ўз навбатида, халқимизнинг ўз вакилларига ишониши ва қўллаб-қувватлашига ҳам боғлиқ.

    Президентимиз қонунларни қабул қилишда уларнинг халқчиллигига, инсон манфаатларини юқори тутишга ва халққа хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур эканлигини қайд этдилар. Шу мақсадда ташкилланган давра суҳбатида юртдошларимиз ҳаётбахш ислоҳотлардан мамнун эканликларини, ислоҳотлар замирида инсонларни рози қилишдек улкан вазифа турганини таъкидладилар.

    Сенаторлар томонидан Президентимиз маърузаларининг моҳиятини халқимизга етказишга бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

    Шоҳсултон Тўхтаматов,

    журналист.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates