Янги Ўзбекистоннинг янги режалари...

    Бугун юртимизда бўлаётган янгиланишлар бутун дунё эътибор марказида бўлаётгани рост. Айнан бугунги анжуманда парламент вакиллари, ижро этувчи ҳокимият аъзолари Президентимиз бошчилигида ўтган давр сарҳисобида, келгусида бажариладиган ишлар бўйича ғоялар илгари сурилди.

    Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида мамлакатимизда жорий ва стратегик вазифаларни бажаришда барча бўғиндаги ижро органлари аввало ҳукуматимиз зиммасига катта вазифалар юклатилганига алоҳида эътибор қаратилди. Янги ваколатга эга бўлган парламент шаклланди ва уларга янги вазифалар юкланди. Бу вазифаларни амалга оширишда кучли ижро ҳокимияти жуда зарур. Зеро, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўсағасида турган жамиятимиз, халқимизга яраша ислоҳотлар ҳам қонунчилик соҳасида, ҳам ижро органи орқали ҳам ўз адекватлигини йўқотмаслиги зарур.

    Президент халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур, деган талаб барча раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезони эканини эслатди. Қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуси билан Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари сифатини ошириш ҳам долзарб масала бўлиб турибди. “Даврнинг ўткир талабларига жавоб берадиган, сифатли, амалиётда самарали ишлайдиган қонунларни қабул қилиш Олий Мажлиснинг энг муҳим вазифаси, керак бўлса унинг обрўсидир“ – деди Президент.

    Шунингдек йиғилишда Янги Ўзбекистон, янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётгани таъкидланди. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

    Президентимиз қонун чиқарувчи ҳамда ижро органи вакиллари олдига қўйган вазифаларни бажаришда янги ҳукуматнинг қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда. Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсияларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

    Ёшларимиз онгу тафаккурида миллий ғурур билан бирга умумбашарий қадриятларга ҳурмат ҳиссини камол топшириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Айнан шуни ҳисобга олиб ёшларни сиёсий фаолликка тарғиб қилишга қаратилган ишлар янада кенгайтирилиши лозимлиги ва бунинг самарасини ҳозирдан кўраётганлигимиз Президентимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатидан далолат беради.


    Шохрух Қўчқаров,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

    Ёшлар парламенти аъзоси


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates