Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди

    “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

    Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

    “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;

    ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.

    Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.

    Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

    Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.

    Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.

    Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.

    Қарорга мувофиқ:

    – қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;

    – ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;

    – фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates