Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди

    2022-йил бошида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди.

    7,5 йилга қамалган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин озодликка чиқди. Бу ҳақда 6-декабрь куни биринчи бўлиб Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, блогер Навоий вилоятидаги колониядан “шартли равишда” озод қилинган.

    Маълумотни «Газета.uz»га Орифхўжаевнинг яқинлари тасдиқлади. Унинг 7,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси маошининг бир қисми давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда шартли жазо билан алмаштирилди. У пробация хизмати ходимлари назоратида бўлади, яъни ҳар қандай қоидабузарлик учун у яна колонияга қайтарилиши мумкин, дея таъкидлади унинг қариндошлари.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates