Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг “Real Sanjik” номи билан ижтимоий тармоқларда маълум бўлган, 1990 йилда Наманганда туғилган ва «Финанс Инвест» КСБ таъсисчиси С.К.га нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.
У Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва 25,273-моддаси 2-қисми (наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажримига кўра, прокурор илтимосномаси қаноатлантирилиб, С.К.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди ва у тергов ҳибсхонасига жойлаштириладиган бўлди.









