БМТ: 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди

    2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда БМТнинг ихтисослашган ташкилоти – Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг Ер иқлими ҳолати бўйича йиллик ҳисоботида маълум қилинган.

    “Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботи 2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил эканлигини тасдиқлади. Ўртача Ер сирти ҳарорати саноатдан олдинги кўрсаткичлардан Цельсий бўйича 1,45 даража юқори бўлган, деб таъкидлади ташкилот. – Бу рекорд ўн йилликдаги энг иссиқ давр бўлди”.

    Ҳисоботда айтилишича, 2023 йилнинг июнидан декабригача бўлган ҳар бир ой “тегишли ой учун рекорд даражада иссиқ бўлган”, июль, август ва сентябрь ойларида рекордларда катта тафовут юзага келган, деб хабар беради report.az.

    “Глобал ҳароратнинг узоқ муддатли кўтарилиши атмосферада иссиқхона газлари концентрациясининг ортиши билан боғлиқ”, деб хабар берди мазкур ташкилот. 2023 йилда Антарктикадаги денгиз музининг даражаси “энг паст кўрсаткич бўлди, унинг қишнинг охиригача бўлган максимал ҳажми аввалги рекорд йилга нисбатан 1 миллион квадрат километрга кам”.

    “Биз иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувида белгиланган Цельсий бўйича 1,5 даража паст ҳарорат чегарасига вақтинча бўлса ҳам яқинроқ кела олмаяпмиз”, деди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти Бош котиби Андрея Селесте Сауло. “Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳамжамияти дунёга қизил огоҳлантириш юбормоқда”.

    “Иқлим ўзгариши нафақат ҳароратнинг ошиши билан боғлиқ. 2023 йилда биз кўрган нарса – океанларнинг мисли кўрилмаган исиши, музликларнинг чекиниши ва Антарктика денгиз музларининг йўқолиши – айниқса ташвишлидир”, деди у.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates