Мазкур лойиҳага кўра қуёшни тўсиб, сайёрамиз ҳароратини бошқариш тизимини “ўчириш” технологияси таклиф қилинган. Бироқ ҳамма экспертлар ҳам бу ғояни хавфсиз деб ҳисобламайди.
БМТ Бош котиби Гутерришнинг таъкидлашича, мамлакатлар 2015 йилги иқлим бўйича Париж келишувида белгиланган глобал исиш мақсадига эриша олмайди. Сиёсатчининг айтишича, глобал ҳароратнинг 1,5°С дан ҳам юқорилаши муқаррар.
Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) тадқиқотига кўра, Ернинг озон қатлами тикланмоқда. Олимлар 2024 йилда стратосфера озонининг умумий даражаси аввалги йилларга нисбатан юқори бўлганини аниқлади. Антарктида устидаги озон туйнуги ҳам аввалгидек кенг эмас эди.
Глобал исиш вулқон отилишига олиб келиши мумкин. Музликларнинг эриши ер ости магма камераларига босимни пасайтиради, бу эса вулқон фаоллигини оширади.
Глобал исишнинг океанларга таъсири илгари ўйланганидан кўра ҳалокатлироқ бўлиб чиқди, дейди халқаро олимлар гуруҳи.
Олимлар иккала қутбдаги муз майдонини ҳисоблаб чиқишди ва улар умумий атиги 15,76 миллион квадрат километр майдонни эгаллашини аниқлашди.
2024 йилда ойлик ўртача глобал ҳарорат бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди, шу боис у тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.
Эксетер ва Хартфордшир университетларининг британиялик олимлари Антарктидада иқлим ўзгариши таъсирида ўсимлик қоплами кенгайиб бораётганини аниқлашди.
АҚШда глобал исиш кўприклар ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг қулаб тушишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда New York Times хабар берди.
Иқлим фалокати Тинч океанидаги орол давлатларга таҳдид солмоқда, чунки улар глобал исишдан катта зарар кўрмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.