БМТ: Ғазо секторининг ярим миллионга яқин аҳолиси озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда

    Ғазода ярим миллионга яқин аҳоли ҳалокатли даражадаги озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда.

    Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича йиғилишига тайёрланган баёнотида айтилади.

    Шунингдек, анклавга ёқилғи етказиб беришдаги узилишлар сув, гигиена воситалари ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини кескин камайтиргани таъкидланади.

    “Можарога киришган томонлари бу муаммоларни ҳал қилиш учун зудлик билан ўз хатти-ҳаракатларини тубдан ўзгартириши керак”, деди у.

    Гутерриш, шунингдек, гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўйича музокаралар муваффақият билан давом этаётганини айтди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates