Унда уюшманинг Бадиий таржима кенгаши аъзолари, шунингдек, таржимонлар Бегойим Холбекова, Мунира Норова, Нодирабегим Иброҳимова, Авазхон Ҳайдаров, бобуршунос олима Зиёда Тешабоевалар иштирок этди.
Маълумки, АҚШга юборилган Ўзбекистон делегациясининг Смитсон Осиё Миллий санъат музейи директори М.Фархад билан учрашуви давомида эришилган келишувларда Бобур ҳаёти ва ижоди, жумладан, бобурийлар даври маданиятини кенгроқ ёритиш борасида ҳамкорлик қилишга келишилган эди. Бу борада амалга оширилувчи вазифалар махсус “Йўл харитаси”да белгилаб берилган бўлиб, Бобур асарлари таржимаси ушбу ишларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Уюшма раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Нодир Холбўтаев Бобур ғазаллари таржимаси ишларини мувофиқлаштириш, ишни белгиланган муддатда якунлаш чораларига тўхталди.
Йиғилишда Бобур ғазалларининг инглиз тилидаги таржимасини амалга ошириш учун ишчи гуруҳ таркиби ишлаб чиқилди. Таржимонлар бобуршунос ва матншунос олимларнинг маслаҳатларидан фойдаланиш зарурлигини, таржимада маъно яхлитлигини сақлаш кераклигини алоҳида таъкидлашди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати









