“11 сентябрь куни тахминан соат 10:50 да Нахичеван Автоном Республикаси Садарак туманининг Ҳайдаробод аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон армиясининг позициялари ўқотар қуроллардан ўққа тутилди. Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари қарама-қарши позицияларда жойлашган”, дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари “тегишли жавоб чораларини кўрди”, деб хабар беради tass.ru.