Бокуда ўтказилган «Алишер Навоий ва ХХI аср» мавзусидаги конференция ўз ишини якунлади

    Кеча Боку шаҳрида «Алишер Навоий ва ХХI аср» мавзусидаги конференция ўз ишини якунлади.

    Анжуманнинг якуний қисмида Озарбайжон Миллий фанлар академияси (ОМФА) раёсати раҳбарияти, адабиётшунослар, шунингдек, расмий ва фахрий меҳмонлар иштирок этди.

    ОМФА президенти Иса Габиббейли ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакили Алишер Навоий меросини биргаликда ўрганиш, бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги ва аҳамияти ҳақида гапирди. У Бокудаги мазкур халқаро илмий конференция муваффақиятли ўтгани билан барчани табриклади.

    ОМФА президенти Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддиновга Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг «Адабиёт институтининг фахрий дўсти» унвонини топширди. Ўз навбатида, ОМФА президенти Иса Габиббейли ва озарбайжонлик навоийшунос олим Алмаз Ульви Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Алишер Навоий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун озар навоийшунослари Рамиз Аскер ва академик Теймур Керимлига ҳам мукофотлар топширилди.

    Қонференцияда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддиновнинг озар тилида чоп этилган «Амир Алишер: ҳаёти ва ижоди» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates