Бокудаги мебель цехида юз берган фалокат қурбонлари сони саккиз нафарга етди

    Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Бокудаги мебель цехларидан бирида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлган саккизинчи кишининг жасадини вайроналар остидан олиб чиқди.

    Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари вайроналар остидан яна бир кишининг жасадини топди”, — дейилади хабарда.

    Олдинроқ 7 киши ҳалок бўлгани ва 24 киши яралангани хабар қилинган эди.

    15 январь куни Бокунинг Бинагади туманидаги мебель цехида портлаш билан бирга ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўчирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Озарбайжон Жиноят кодексининг 225.3 (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 314,3 (бепарволик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳодиса сабабларни, шунингдек, етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates