Депутат Тошкент метросидаги одамлар тирбандлиги муаммосини кўтарди

    Йўловчилар кўп тушадиган асосий бекатларда эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган айни гавжум вақтда ҳам поездлар 8-10 дақиқа оралиғида кечикиб келмоқда.

    Афсуски, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларда эрталаб ва кечки “час-пик” пайтларида бекатлар одамлар билан тўлиб-тошаётгани, вагонларга чиқиш учун камида бир неча поездни ўтказиб юборишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Вагонга чиққан тақдирда ҳам оёқ қўйишга жой, нафас олишга ҳаво йўқ, — деб ёзади Депутат.

    Хусусан, Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби йирик бекатларда эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган даврда йўловчилар сони кескин ортади. Aйнан шу вақтда поездлар 8-10 дақиқа оралиғида кечикиб келмоқда. Натижада, ишга ёки ўқишга шошаётган фуқаролар 7-8 та рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда.

    Кечки пайт эса Пахтакор, Халқлар дўстлиги ва бошқа марказий бекатларда тиғизлик яна қайтарилади. Айни пайтда мавжуд жадвал йўловчилар оқимига мослаштирилмаган кўринади.

    Бу ҳолат нафақат ноқулайлик туғдиради, балки аҳоли орасида транспорт тизимига бўлган ишончни ҳам камайтиради.

    Мазкур муаммо тизимли таҳлил ва ечимни талаб этади. Янги поездлар олиб келиш, мавжуд ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ва соатлик юкламаларга мос тарзда рейсларни кўпайтириш орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш имкониятларини енгиллаштириш мумкин.

    Транспорт тизимидаги ҳар қандай ноқулайлик охир-оқибат фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, Тошкент метрополитени фаолиятида йўловчилар қулайлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда, тегишли чоралар кўриш зарур.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates