Бу Президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.
Шу пайтга қадар Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.