Маълумотларга кўра, ёш йигит чўкаётган украиналик қизни қутқаришга уринаётганида унинг ўзи кучли тўлқинлар таъсирига тушиб қолади ва улкан қоятошларга тиқилиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Болгариядаги Фахрий консуллиги ҳозирда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, қутқарув хизматлари ҳамда Болгария Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан марҳумнинг жасадини чиқариш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Бургас вилояти ҳокимлиги, Созопол шаҳар ҳокимияти ва ФВБнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда денгизда кучли тўлқинлар давом этмоқда ва бу қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда. Марҳумнинг жасадини қоятошлар орасидан чиқариш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.








