Гельголанд архипелагидан 12 миля (22 километр) жануби-ғарбда Багам оролларининг Polesie ва Буюк Британиянинг Verity юк кемалари тўқнашиб кетди. Оқибатда Verity чўкиб кетди.
Бир киши сувдан қутқариб олинди, бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ҳалок бўлганларни қидириш давом этмоқда. Бунинг учун кўплаб кемалардан фойдаланилмоқда.
Polesie ҳозирда сувда турибди. Унинг бортида 22 киши бор.
Қидирувда Германия кема ҳалокатини қутқариш жамиятининг Hermann Marwede ва Bernhard Gruben қутқарув кемалари, Nordic қутқарув кемаси, Wangerooge кемаси, Sylt сув полицияси қайиғи ва Германия денгиз флотининг Sea King ВМС вертолёти иштирок этмоқда.
Ҳодиса жойига бошқа кемалар, жумладан, сув полицияси қайиғи ва қутқарув крейсери йўл олмоқда, деб хабар беради centralasia.media.