Қарағанда вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бибигул Тулегенованинг сўзларига кўра, жами 28 киши Қарағанда, Абай ва Шахтинск шаҳарлари шифохоналарининг қабул қилиш ва диагностика бўлимларига ётқизилган, 24 нафар жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисада жабрланганлар ўз вақтида Х. Макажанов номидаги вилоят поликлиникасига ва бошқа тиббиёт муассасаларига етказилган, тиббий бригадалар зудлик билан кончиларга тиббий ёрдам кўрсатишга киришган.
“Барча беморлар зарур диагностика текширувлари ва манипуляцияларидан ўтказилди: лаборатория текширувлари, компьютер томографияси, ультратовуш текшируви, рентгенография; тиббий ёрдам кўрсатишга барча ихтисослаштирилган хизматлар (нейрохирурглар, травматологлар, жарроҳлар, терапевтлар, токсикологлар, реаниматологлар, психологлар, функционал диагностикачилар) жалб қилинди”, деди Қарағанда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тулегенова.
Шунингдек, Травматология ва ортопедия илмий маркази, Нейрохирургия илмий маркази мутахассислари томонидан консультация ўтказилди ва барча ҳудудий мутахассислар жалб қилинди.
Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлган эди. Оқибатда 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради tengrinews.kz.