баннер
30 мар 2025
18:24

    Қамчиқ довонида икки киши эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлди

    Бош прокуратуранинг хабар беришича ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 8 январь куни 8 кишидан иборат гуруҳ Қамчиқ довонининг тақиқланган қисмига қорда учиш учун саёҳат қилган.

    Бироқ, саёҳатчилардан бири 31 ёшли эркак йўлнинг четроқ қисмида селфи тушаётиб йиқилиб тушган. Унга ёрдам бериш учун ёнига тушган шериги ва ўзининг устига бир неча метрлик қор уюми босиб қолган. Натижада фуқаролар вафот этган.

    Ҳозирда марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech