Фукусима-1 АЭСда ядро ёқилғисини ажратиб олиш бўйича синов ишлари бошланди

    Япониялик мутахассислар зарар етган “Фукусима-1” АЭСнинг иккинчи энергоблокидан эриган ядро ёқилғисини ажратиб олиш бўйича синов ишларини бошлаб юборди.

    Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.

    Бу жараён биринчи марта 2011 йилдаги ҳалокатдан кейин бошланган, 22 август куни амалга оширишга уриниб кўришган, бироқ кейинчалик хатолик туфайли жараённи тўхтатишга тўғри келди.

    Режага кўра, ёқилғини ушлаш учун махсус ускуналар реакторни сақлаш идишига олиб борувчи қувур орқали ўтиши керак эди. Синов босқичида Tokyo Electric Power оператор компанияси мутахассислари ҳалокат оқибатида эриган ядро ёқилғисининг шикастланган металл конструкция элементлари ва бошқа чиқиндилар билан аралашмаси бўлган қолдиқ намуналарини олишни режалаштирган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates