Полиция ходими Прашант Кумар маълум қилишича қурбонлар кузатилмаган. Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар туннелда қолиб кетган ишчилар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда уларга сув ва кислород етказилмоқда.
Ҳодиса якшанба куни Уттаракханд штатида содир бўлган. Бу штат сайёҳлар орасида жуда машҳур.
Сўнгги йилларда Уттаракхандда кенг кўламли бинолар ва йўллар қурилиши давом этмоқда.
Ҳодиса федерал ҳукуматнинг турли зиёратгоҳларни боғлаш бўйича энг муҳим лойиҳаси бўлган Чардхем экспресс йўлида содир бўлган.
Туннель қурилишини назорат қилувчи Навюг қурилиш компаниясининг лойиҳа менежери Ражеш Павар душанба куни туннель остида қолган ишчиларнинг аниқ сонини тасдиқлади.
Қутқарув ишлари якшанба куни бошланган. Қутқарувчилар кислородни қувур орқали туннелнинг қулаган қисмига юбормоқда.
Қутқарув гуруҳи 15 метрга олдинга ўтди ва вайроналар остида қолганларга етиб бориш учун 35 метр йўл бор.
Воқеа жойида тун бўйи 150 дан ортиқ қутқарувчи ишлади.
Бурғилаш техникалари ва экскаваторлар ҳам сафарбар қилинди.