Нашр маълумотларига кўра, вертолётнинг қўниш мосламаси Президент ташрифидан бироз олдин қуйилган бетонга ботиб қолган. Драупади Мурмунинг ўзи ҳеч қандай жароҳат олмади ва белгиланган манзилга автомобилда етиб борди.
Вертолётнинг қопламага ёпишиб қолган шассисини ажратиб олиш учун воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишди. Ҳодиса ҳолатларини давлат органлари ўрганмоқда, деб хабар берди tengrinews.kz.









