Бош прокуратура Фарғонада вояга етмаган шахснинг ўлими билан боғлиқ ҳолатга расман изоҳ берди

    "Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.Абдусатторовни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

    Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди.

    Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

    Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган", — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates