Бош прокурор ўринбосари Хоразм вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлар ижроси ўрганилди

    Хусусан, А.Мавлонов вилоятнинг Янгибозор тумани ва Урганч шаҳрида ҳам бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

    Қайд этиш керакки, дастур доирасида Янгибозор туманига 107 та объектларни қурилиш, таъмирлаш ва ободошлаштириш ишлари бўйича жами 77 млрд 891 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

    Жумладан, тумандаги “Хайват” ва “Гулистон” маҳаллаларида 20 млрд сўм маблағ асосида ижтимоий-иқтисодий объектларда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви қувурларини ўтказиш, мактабгача таълим муассасаси, мактаб ва тиббиёт муассасаларини янгидан барпо этиш, мавжудларини тўлиқ таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

    Шунингдек, дастур доирасида Урганч шаҳрининг биргина “Исломобод” ва “Зиёкор” маҳаллаларига 16 млрд 297 млн сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар сув иншоотлари, электр энергияси, алоқа тизими ва газ тармоғи билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади.

    Ўрганишлар жараёнида давлат дастурлари доирасида ҳудудларга ажратилаётган пул маблағларининг манзилли сарфланишини таъминлаш, талон-тарожликларнинг олдини олиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов томонидан вилоят, туман ва шаҳарларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар аъзолари билан йиғилиш ўтказилди.

    Жумладан, Хоразм вилояти 3 кун давом этган ўрганишлар давомида дастурга киритилган 13 туман-шаҳарлардаги маҳаллаларда ташкил этилган штаблар томонидан белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш масалаларига алоҳида этибор қаратилди.

    Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов томонидан ишчи гуруҳлар аъзоларига ҳар бир объектда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кунлик ўрганиб, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates