Ер участкаси бўйича қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилади

    Мамлакатимизда 23 март 2021 2245

    Президентнинг “Ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда бу соҳада давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

    Ердан фойдаланиш ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашда ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини янада ошириш мақсад қилинган.

    Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 июлга қадар бўш турган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳамда муҳофаза зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларга оширилган ставкаларда жарима қўллашни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифни ҳукуматга киритади.

    Вазирлар Маҳкамаси давлат ер назорати (мониторинги)ни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш чораларини кўради, унда “Е-Yer Nazorat” ААТ ишини самарали ташкил этиш ҳамда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш тартиби назарда тутилади.

    Кадастр агентлиги:

    а) Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш бўйича хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқади;

    б) Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ер участкаларида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари объектлари тўғрисида маълумотлар реестрини шакллантиради ва янгилаб боради, QR-кодни енгил қурилма ва кўчмас мулк объектининг фасад қисмига жойлаштиришга бўлган талабларни тасдиқлайди;

    в) қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates