Коррупцияга қарши қандай дастур асосида кураш олиб борилади?

    Мамлакатимизда 26 июн 2021 3540

    “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Ушбу Фармон билан 2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланиши режалаштирилмоқда.

    Мазкур дастур 5 та йўналиш ва 40 та банддан иборат бўлиб, дастурнинг ҳар бир йўналиши бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари белгилаб қўйилган.

    Хусусан, дастурнинг Коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш йўналиши бўйича 15 та тадбир бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, улар доирасида:

    - Давлат хизматчиларининг хизмат поғоналарида кўтарилиш шаффоф механизмларини жорий этиш;

    - Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилишини йўлга қўйиш;

    - Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;

    - Даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини юритишни йўлга қўйиш;

    - Йўл қурилиши ва эксплуатацияси соҳасига шаффофлик стандартларини жорий қилиш ва бир қатор бошқа чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланмоқда.

    Дастурнинг Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш” йўналиши бўйича жами 10 та чора-тадбир амалга оширилиши белгиланган.

    Жумладан, мазкур йўналиш доирасида коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган суд ишлари тўғрисидаги статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан коррупция ҳолатлари ҳақида тезкор хабар бериш имконини кенгайтириш, ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

    Дастурнинг “Давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш” йўналиши бўйича 7 та чора-тадбир амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишда “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш; охирги бенефициарга оид маълумотларни олиш тартибини такомиллаштириш; давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида шикоятларни электрон шаклда тақдим қилиш имкониятини яратиш; қонунчиликка давлат хизматига қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга қаратилган нормаларни киритиш каби вазифалар кўрсатиб ўтилган.

    Шу билан бирга, дастурнинг “Коррупцияга қарши курашиш тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш” йўналиши доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш, коррупциянинг олдини олиш ва унинг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни жорий қилиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш” йўналишида коррупцияга қарши қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси айрим нормаларини имплементация қилиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари белгилаб қўйилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates