Бу ҳақда Адлия вазирлигининг масъул ходими ўзининг телеграмм каналида маълум қилди.
Коррупцияда айбланган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади;
реестрга киритилган шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:
- давлат хизматига қабул қилинмайди;
- давлат мукофотлари билан тақдирланмайди;
- назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қила олмайди.
2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиси, унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари даромадлари мажбурий декларация қилинади.
Манфаатлар тўқнашуви ҳисобланадиган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари белгиланиб, уларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади.
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Бунда:
- коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхати белгиланади;
- бундай жиноятлар учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари белгиланади;
- декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланади.